Instagram ижтимоий тармоғи бундан буён хабарлар  скриншотлари ҳақида маълумотлар беради. Life.ru'га кўра, янгилик инстаграмнинг барча хабарларига тааллуқли эмас, улар фақат фойдаланувчи Instagram Direct орқали юборувчи хабарларга тегишли. 

Бир ҳафтадан ортиқроқ вақт аввал мобил илованинг навбатдаги версиясида Instagram Direct'да суратлар, видеолар ҳамда жонли трансляциялар (ҳозирча ҳамма фойдаланувчилар фойдалана олмайди) йўқолиб бораётганлиги маълум бўлди. Эфир ниҳоясига етгач, унинг тарихи ҳам йўқолади. 

"Instagram нима учундир фойдаланувчиларни яна бир янгиликдан бехабар қолдирди: кимдир унинг йўқолиб бораётган контентидан скриншот олишга уринса, фойдаланувчи бу ҳақида тизимли хабар олади", - деб ёзилади манбада. 

Бу баъзи фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳаттоки нуфузли The Verge ресурси ҳам дастлаб янгилик Instagram Direct'гагина эмас, барча хабарларга тегишли эканлиги ҳақида маълумот берди.