Охирги маълумотларга кўра, Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби футболчилари ҳам бўлган самолёт Колумбияда қулаб тушиши оқибатида 76 киши ҳалок бўлган ва 5 киши омон қолган. Бу ҳақда журналист Андрес Фелипе Аркос ўз твиттерида маълум қилган.

Бундан олдинги хабарларда 3 футболчи, бир журналист, массажчи ва стюардесса омон қолгани айтилганди.

Қутқарувчилар дарвозабон Данило Падилье, яримҳимоячилар Жексон Фолльманн ва Алан Рушелни сақлаб қолишган. Жамоанинг 27 футболчиси самолётга чиққан, 9 футболчи Бразилияда қолганди.

"Шапекоэнсе" футболчилари Жанубий Америка Кубоги финалининг биринчи учрашувида "Атлетико Насьональ"га қарши ўйинни ўтказиш учун Колумбияга парвоз қилганди. Самолёт бортида 72 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси бор эди. Ушбу фожиа туфайли финал ўйини номаълум муддатга қолдирилди.