«Шапекоэнсе» дарвозабони Данилу Палелья авиаҳалокат вақтида олинган жароҳатлари туфайли шифохонада жон берди. Бу ҳақда revo30.com хабар тарқатди.

Дарвозабон ҳалокатдан омон қолган 5 кишидан бири эди.

Айни вақтда «Шапекоэнсе» ҳимоячиси Алан Рушел ва ярим ҳимоячи Жексон Фолльманн шифохонада.

Боливиядан Колумбияга учган самолёт бортида жами 81 киши бўлган: 72 йўловчи (48 киши клуб делегацияси вакиллари ва 21 нафар журналист) ва экипажнинг 9 нафар аъзоси. Улардан 76 кишининг ўлими тасдиқланган.