Йўловчилари орасида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» жамоаси футболчилари ҳам бўлган, Колумбия ҳудудида қулаб тушган самолёт бортидаги йўловчилар орасида омон қолганлар бор.

Clarin хабарига кўра, йўловчилардан 10 нафари тирик қолган ва Le Ceja Hospital шифохонасига етказилган.

Турли манбаларга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво ёки техник носозлик сабаб бўлган.

Боливиядан Колумбиядаги Медельин шаҳрига учган самолёт бортида жами 81 киши бор эди. 

«Шапекоэнсе» жамоаси футболчилари  Медельинга Копа Судамерикана мусобақасида «Атлетико Насьональ»га қарши 1 декабрда ўтказилиши лозим бўлган учрашув учун учиб кетаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 27 футболчи ва бир қанча журналистлар бўлган.