Гаванада АҚШнинг Майами шаҳридан 50 йил ичида илк бор амалга оширилган доимий рейс келиб қўнди. У American Airlines авиакомпаниясига тегишли, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Таъкидланишича, бортида 157 йўловчи бўлган самолёт Хосе Марти номидаги аэропортга қўнган.

Шунингдек, Кубага АҚШдан яқин суткалар ичида яна бир рейс келиши лозим. У Нью-Йоркдан парвозга кўтарилади.

Маълумот учун, АҚШ транспорт вазирлиги июнда Кубага доимий рейсларни амалга ошириш имконини олти Америка авиакомпанияларига берди.