Кун.uz онлайн-нашри ўз ўқувчиларига сайтдаги янгиликларни кузатиб боришни қулайлаштириш устида ишлар олиб бормоқда. Сайтнинг Android тизимидаги смартфонларга мўлжалланган мобил иловаси янгиланди. Унда аввалги версиядаги қатор камчиликлар бартараф этилган. Энди фойдаланувчилар мақолалардаги видео ҳамда фотоларни осонлик билан кўра олишлари мумкин бўлади.Иловани қуйидаги манзилдан кўчириб олишингиз мумкин.

 

Маълумот учун, ҳозирда Кун.uz мобил иловаси Google Play’да 100 мингдан ортиқ маротаба кўчириб олинган.

 

Бундан ташқари, нашр ўз ўқувчиларига янада қулайлик туҳфа этиш мақсадида Ўзбекистонда энг оммавий бўлган ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўз гуруҳ ва саҳифаларига эга. “Одноклассники”, Facebook, Instagram ва Twitter ижтимоий тармоқлари ҳамда Telegram мессенжери шулар сирасидан.