Литва президенти Даля Грибаускайте 29 ноябрь куни ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Delfi.

Имзоланган декретда деҳқонлар Иттифоқи ва Социал-демократик партиядан 11 аъзо бор. Ҳукумат дастур парламент томонидан тасдиқлангач, ўз ишини бошлайди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари лавозим тайинловини амалга оширишига қадар маҳкамага раҳбар бўлишга аъзолар билан шахсан суҳбатлашган. Унинг сўзларига кўра, танловда соҳадаги бошқариш қобилияти ва доғ тушмаган ном катта ўрин тутган.

Грибаускайтенинг айтишича, вазирлар маҳкамаси янги аъзоларидан “аввалдагидан кўра яхшироқ бошқарувни ва халқнинг масъулият билан ишловчи ҳукуматдан умидлари рўёбга чиқишини” кутмоқда.