Аҳад Аҳмедов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЎзХДПдан илгари сурилган номзод Хатамжон Кетмоновнинг сайловолди дастури, дарҳақиқат, қатор ижтимоий масалаларни ўз ичига олгани билан аҳамиятлидир. Айни жиҳат кўпчилик сайловчиларнинг қизиқиши ва эътиборини қозоняпти. Буни партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларига бўлаётган мурожаат ва саволлар ҳам кўрсатиб турибди.
Жумладан, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тарифларининг давлат томонидан тартибга солинишини такомиллаштириш орқали коммунал хизматлар нархларини мақбуллаштириш масаласи бўйича кўплаб саволлар, мурожаатлар келмоқда. Демак, ушбу масала ўз вақтида кўтарилган ва унинг ечими юртдошларимиз учун муҳим аҳамиятга эгадир. 

Саттор Раҳматов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси:

– Энг аввало шуни айтишим керакки, Хатамжон Кетмоновнинг сайловолди учрашувлари самимий руҳда, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтмоқда. Бунга ўзим гувоҳ бўлдим. 
Номзод дастуридаги кичик бизнес, уй меҳнати, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш таклифи сайловчилар томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. 
Сайловчилар билан бўладиган учрашувлар, давра суҳбатларида ўзимизга ҳам айни масалада кўплаб мурожаатлар бўлади. Уй меҳнати ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш аҳоли бандлигини самарали таъминлаш имконини беради. Бу – ҳаётий ҳақиқат. 
Демак, ушбу масала олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади ҳамда Хатамжон Кетмоновнинг Сайловолди дастури ҳаётий масалаларни ўзида акс эттирганидан далолат беради. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон ХДПдан номзод – Хатамжон Кетмоновга овоз беринг!

Реклама ҳуқуқи асосида.