Москвада полиция ходимлари шаҳарда яшовчи аёлдан 9 кг героин моддасини топишган. Гиёҳванд восита унинг ижарадаги уйида аниқланди, деб хабар қилмоқда ТАСС РФ ИИВ расмий вакилига асосан.

"Текширув давомида полициянинг наркотик моддалар айланишини назорат қилиш бўлими ходимлари ва участка инспекторлари Ўрта Осиё давлатларидан бирининг фуқароси бўлган 26-ёшли аёлни қўлга олишди. У гиёҳванд моддалар тарқатишда гумон қилинмоқда. Аёлнинг уйида 9 кг тақиқланган воситалар топилди", - деган вакил.

Маълумотларга кўра, жиноятчининг уйида героинли бир неча ўрам, полиэтилен пакетлар, тўртта кофе майдалаш ускунаси ва электрон тарозилар аниқланган.

"Аёл наркотик моддаларни номаълум шахслардан харид қилиб, уни ўрамларга жойлаб чиққан ва харидорларни қидириш билан шуғулланган", - дея таъкидлаб ўтди ИИВ вакили. 

Хабар қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.