Америкага ишга бориш ва у ердан қайтиш “комьют” деб аталади. Нью-Йорк эса давлатдаги энг ижобий комьютга эга шаҳар ҳисобланади. Йўлга ўртача 40 дақиқа вақт сарфланади.

Манҳэттендаги кўчмас мулк объектларининг юқори нархлари ҳам айнан йўл билан боғлиқ. Бунда ишдан уйга келиш вақти, шунингдек, яқин атрофда кафе, ресторан, касалхоналарнинг жойлашгани муҳим аҳамиятга эга.

“Яқинда Нью-Йоркда яшовчи инсон ишга боришда иқтисод қилинган ҳар бир дақиқа учун ойига қўшимча 56 доллар тўлаши ҳақида ўқиб қолдим. Бу Манҳэттен иш марказларига яқинлашишнинг ҳар ойлик ҳаёт қиймати ҳам ўсиб боришидан дарак беради”, - дея айтиб ўтди Нью-Йоркда яшовчи Денис исмли йигит.

Мегаполис фуқароси Манҳэттендан қанчалик узоқ яшаса, ўз ҳаётига ҳам шунчалик камроқ пул сарфлайди. Бироқ ишга бориш ва қайтишга кўп вақт кетиб қолади.

Нью-Йоркдаги каби ҳолат Москвада ҳам кузатилади. Манҳэттенда кундуз куни 3,1 млн инсон бўлса, кечаси 1,6 млн. киши қолади. Бу эса Нью-Йоркнинг кундузги аҳолиси комьютер-таунлардан келганлар ҳисобига кўпайишидан дарак беради. Улар йирик шаҳардаги иш жойларига кичик шаҳарчадан борувчи хизматчилардир.