United Airlines авиакомпаниясининг Янги Орлеандан Хьюстонга учиб келган самолёти аэропортга қўнгач, тўхташ арафасида ундан бир аёл сакраган. 28 ноябрь куни бўлиб ўтган воқеа ҳақида ABC телеканалининг сайтида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, самолёт жадвалда кўрсатилган вақтдан ярим соат олдин қўнган. Аёл ҳаво кемасининг тўхтатишини кутиб ўтирмаган, мустақил равишда захира люкини очган, қанотга чиққан, ерга сакраган ва самолётдан нарига югуриб кетган.

У полиция ходимлари томонидан тезкорлик билан қўлга олинган. Айни дамда аёлнинг руҳий саломатлигини текшириб кўриш учун уни руҳий шифохонада сақлашмоқда. Телеканалнинг маълум қилишича, округ прокуратураси мазкур воқеа сабаб айблов киритмаган, ФҚБ эса суриштирув бошламаган.