Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси бугун Колумбия осмонида ҳалокатга учраган Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клубига ҳамдардлик билдирди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби твиттерида бу фожиа юзасидан расмий баёнот берилган.

«Пахтакор» бу фожиа юзасидан «Шапекоэнсе» клубига ҳамдардлик билдиради. Биз жамоа аъзолари ва уларнинг оиласи билан биргамиз ва дуодамиз» - дейилган клубнинг расмий твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби футболчилари кетаётган самолёт 1979 йилда авиаҳалокатга учраганди.