Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячиси Поль Погба АПЛ доирасидаги 13-тур, «Вест Ҳэм»га қарши учрашувдан сўнг (1:1) фикрларини билдира туриб бу мавсумда жамоасига омад кулиб боқмаётганидан нолиди.

«Биз тез орада ўзимизни лаънатланган деб ҳисоблашни бошлаймиз. Қайси жамоа келишидан қатъи назар, у «Арсенал» бўладими, ёки «Вест Ҳэм» тўлиқ устунликка эга бўлмоқдамиз, аммо юта олмаяпмиз. Омад эртами, кечми, бизга кулиб боқади. Мен бунга  ва жамоамга ишонаман. Шунчаки кичик жиҳатларга ҳам эътиборни оширишимиз керак», - дея Погбанинг сўзларидан иқтибос келтиради Mirror нашри.

Эслатиб ўтамиз, ўтказилган 13 тур натижаларига кўра, «Манчестер Юнайтед» 20 очко тўплаб АПЛ тарихидаги энг ёмон натижасини қайд этиб турибди.