Россиялик шахматчи Сергей Карякин ва норвегиялик Магнус Карлсен ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун Нью-Йоркда ўтаётган учрашувнинг охирги, 12-партияси ҳам дуранг натижа билан якунланди. Энди ғолиб 30 ноябрда ўтказиладиган тай-брейк орқали аниқланади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

Карякин ва Карлсен 10 та партияни дуранг, биттадан партияни ғалаба билан якунладилар. Умумий ҳисоб 6:6 бўлди. Сўнгги партия учрашувдаги энг қисқа давом этган партия бўлди: у бор-йўғи 35 дақиқа давом этиб, 30-юришдан кейин пот билан якунланди. 

Тай-брейк рапид: ҳар бир партияга 25 дақиқа ва ҳар бир юриш учун қўшимча 10 сониядан иборат 4 партиядан бошланади. Агар рапидда ҳам ғолиб аниқланмаса, унда блиц: 5 дақиқа ва ҳар бир юриш учун қўшимча 3 сониядан иборат 2 та партия  ўйналади.  

Агар зарурият бўлса, 2 та партиядан қўшимча 4 та блиц ўтказилади. Агар бу партиялардан кейин ҳам ғолиб аниқланмаса, унда шахматчилар "армагеддон" (қиёмат қойим) деб аталувчи мини-партия ўтказадилар: бунда оқ фигуралар билан ўйновчи шахматчи партияни ўйнашга 5 дақиқа, унинг рақиби эса 4 дақиқа вақтга эга бўлади. Агар партия пот билан якунланса, ғолиб қора фигуралар билан ўйнаган шахматчи бўлади.