КОНМЕБОЛ расмий сайти орқали ўз ҳомийлигида ўтадиган барча халқаро турнирлар бекор қилинганини билдирди. Жумладан Жанубий Америка Кубоги финали ҳам.

Ташкилот Колумбияда Бразилиянинг "Шапекоэнсе" жамоаси ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Конфедерация президенти Алехандро Домингес айни вақтда ҳодиса рўй берган Медельинга йўл олган.

Футболчилар Колумбиянинг Медельин шаҳрига Копа Судамерикана турнирининг биринчи финалида иштирок этиш учун йўл олганди.

Дастлабки маълумотларда самолётда 27 футболчи бўлгани айтилганди. Шунингдек, самолётга камида 15 нафар журналист чиққанди.