Autocar нашри Toyota Supra ворисининг суратларини чоп этди. Гибрид спорткар илк тақдимоти 2018 йилда бўлиб ўтади.

Аввалроқ йўлларда қайта тикланган "Супра"нинг илк прототиплари пайдо бўлганди. У машиналардан янги суратлардаги машина ўзгача оптика ва олд томондаги катта ҳаво тўплагичлар билан фарқ қилади. Бундан ташқари, машинада ноодатий тўлқинсимон томни кўриш мумкин.

Тахмин қилинишича, Supra’нинг бўлғуси вориси бензинли турбомотор негизидаги гибрид куч қурилмасини олади. Моделда шунингдек роботлаштирилган узатмалар қутиси ва тўлиқ привод пайдо бўлади.

Аввалроқ маълум қилингандек, машинани ишлаб чиқариш билан Австриянинг Magna компанияси 2018 йилдан бошлаб шуғулланади.

Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru