2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг бюджети 2 трлн иенадан (тахминан $17,8 млрд) ошмайди. Бу ҳақда 2020 йилги Ўйинлар ташкилий қўмитаси бош котиби Тосиро Муто маълум қилди.

“Биз 2 трлн иеналик сарф-харажатдан ошмасликни режалаштирганмиз”, - таъкидлади у.

Аввалроқ, Олимпиада-2020нинг бюджети 3 трлн иенани ($26,7 млрд) ташкил қилиши тахмин қилинганди. Бироқ, бундай сумма Халқаро олимпия қўмитаси ва Токио губернатори Юрико Коикэ томонидан жиддий танқид остига олинди. Натижада лойиҳа қиймати анча қисқартирилди.