Туркия ўзининг ҳарбий самолёти ва йўловчи лайнерини яратиш лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақида мамлакат илм-фан, саноат ва технология вазири Фарук Ўзлунинг маълумотига асосланиб, Anadolu нашри хабар берди. 

"Биз ўзимизнинг ҳарбий ва йўловчи самолётимизни яратиш устидаги ишларни давом эттирмоқдамиз... Туркия RASAT ва GÖKTÜRK 2 йўлдошларини ишлаб чиқарган. TÜRKSAT 6A йўлдоши лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланган", - деди Ўзлу Истанбулдаги Global Satshow 2 телекоммуникация конгрессида иштирок этар экан. 

Вазир Туркиянинг ATAK ҳужум вертолёти, HÜRKUŞ ўқув самолёти, ANKA, KARAYEL ва BAYRAKTAR учувчисиз қурилмалари лойиҳалари бўйича амалга оширилган ишларни муваффақиятли деб атади.