29 ноябрь туни ва 30 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқига кирмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистон собиқ иттифоқ ҳудудида иқтисодий интеграциянинг ривожланишини эътибор билан кузатишда давом этади, бироқ ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқи ёки Божхона иттифоқига киришни ўзига фойдали деб ҳисобламайди.

>>> Батафсил 

Тошкент марказида автомобиль ёниб кетди

Фото: Uz24

Тошкентнинг маркази, Юнусобод туманида "Matiz" русумидаги автомобиль ёниб кетди.

>>> Батафсил 

Трамп АҚШ байроғини ёқадиганларга нисбатан қатъий чоралар кўришни таклиф қилди

Фото: Getty Images

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп АҚШ байроғини ёқиб юборувчи АҚШ фуқароларини жазолашни таклиф қилди.

>>> Батафсил 

Эрдўған турк армиясининг Сурияга нима учун кирганининг асл мақсадини ошкор қилди

Фото: © AFP

Анқара Сурияда ҳарбий операцияни Сурия президенти Башар Асаднинг ҳукмронлигига чек қўйиш учун бошлаган.

>>> Батафсил 

Нидерландия қуйи парламенти ҳижобларни тақиқлашни маъқуллади

Фото: Getty Images

Нидерландия парламентининг қуйи палатаси юзни беркитувчи кийимлар, жумладан бурки ва ҳижоблар, шлем ва чанғи ниқоблари кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

>>> Батафсил

Хитойда шахтадаги ёнғин оқибатида 22 киши ер остида қолиб кетди

Иллюстратив сурат

Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятидаги Цитайзэ шаҳар округидаги кўмир шахтасида юз берган ёнғин туфайли 22 киши ер остида қолиб кетди.

>>> Батафсил 

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотида хорижий пул ўтказмалари улуши камайди

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотида охирги вақтда инқироз туфайли хорижий пул ўтказмалари улуши 5 фоиздан ошмаяпти.

>>> Батафсил 

Дунёнинг энг ёши улуғ инсони Италияда ўзининг 117 ёшлигини нишонлади

Фото: © AP

Дунёдаги энг ёши улуғ инсон, 1899 йилда таваллуд топган Эмма Морано 29 ноябрь, сешанба куни ўзининг 117-таваллуд айёмини нишонлади.

>>> Батафсил 

Қорни кўришга мушарраф бўлган саудияликлар Оллоҳга шукронлар келтиришмоқда

Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг марказий ва шарқий қисмларида ҳаво ҳарорати нолдан пастлаб кетди ва қор ёғди. Маҳаллий халқ табиатнинг ушбу ноёб ҳодисасига қандай муносабатда?

>>> Батафсил 

Ядровий аккумуляторлар минг йиллаб зарядсиз хизмат кўрсатади

Бристоль Университети мутахассислари минглаб йиллар давомида у қадар кучли бўлмаган қурилмаларни қувват билан таъминлай оладиган ядровий аккумулятор прототипини ишлаб чиқишди.

>>> Батафсил 

Boom Technology компанияси товушдан тезкор самолёт прототипини намойиш қилди (видео)

Фото: hi-news.ru

XIX ва XX асрлар давомида ихтиро қилинган самолётлар, шубҳасиз, йўловчи ташишда маълум бир инқилобга эришди.

>>> Батафсил 

Бразилия чемпиони кейинги учрашувида «Шапекоэнсе» либосида майдонга тушмоқчи

Бразилияда муддатидан аввал мавсум чемпионлигини расмийлаштирган «Палмейрас» жамоаси кейинги учрашувини «Шапекоэнсе» жамоаси футболкаларида ўтказмоқчи.

>>> Батафсил 

Виталий Денисов Россиядаги жамоалардан бири ундан 24 минг доллар қарз эканини айтди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Россиядаги фаолиятини эслаб, ўз вақтида тўп сурган Нижний Новгороднинг«Спартак» клубидаги вазиятни хотирлади.

>>> Батафсил