АҚШ аҳолиси 28 ноябрь кунги кибердушанбада онлайн-дўконлардаги харидларга 3,45 миллиард доллар сарфлашди. Бу Adobe Digital Insights маълумотларида ўз аксини топган. 

“Қора жума”дан сўнг электрон савдо платформаларида катта чегирмалар билан савдо қилинувчи кун – кибердушанбадаги сотувлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 12,1 фоизга ортган. Америкаликлар Миннатдорчилик кунидан бошлаб кибердушанбага қадар онлайн-харидлар учун 12,8 млрд доллар сарфлашган. 

“Қора жума”даги сотувлар эса 21,6% га ошиб, 3,34 млрд.ни ташкил қилди. Кибердушанбадаги харидларнинг деярли 65 фоизи станционар компьютерлардан амалга оширилган бўлса, қолган 35% — мобил ускуналар орқали юз берди. Бу кунги энг катта чегирмалар - телевизорлар (21,5%), планшетлар (21,3%), ўйинчоқлар (16,2%) ва жониворларга мўлжалланган товарларга бўлди. 

Электрон маҳсулотлар орасида энг оммабопи Sony PlayStation, Microsoft Xbox, Samsung телевизорлари ҳамда Apple iPad планшетлари бўлди.