Миллий футбол лигаси (америкача футбол)нинг 2010 йилги ғолиби Даррен Шарпер икки аёлни зўрлагани учун 20 йилга қамалди. Бу ҳақда The Los Angeles Times хабар бермоқда.

Жабрланувчиларнинг маълум қилишича, у аёлларга ухлатувчи дори бериб, сўнг уларни зўрлаган. Шунингдек, яна бир неча аёл ҳам шундай кўрсатмаларни берган. Ҳаммаси бўлиб эса ўндан ортиқ айбловчи бўлди.

2013 йилдан бери ҳибсда сақланаётган спортчи ўз айбини тан олди.

Маълумот учун, Шарпер бир неча МФЛ юлдузлар Учрашуви иштирокчиси саналиб, АҚШдаги энг таниқли спортчилардан биридир.