Австралиянинг Бега шаҳри фуқаролари молхоналардан биридаги ўтзорда янги зеландия денгиз мушугини топишди. Шуниси қизиқки, денгиз қирғоғини бу ердан деярли бир неча ўн километр масофа ажратиб туради. Бу ҳақда “Би-би-си” телеканали Австралия миллий боғлар ва ёввойи табиат Хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, қишлоқ жойдаги молхонага тюлень дарё ва сойлар тармоғи орқали келган бўлиши мумкин. Бу жониворлар доимий тарзда шундан узун масофаларга “саёҳат” қилишади. Охир-оқибат денгиз мушуги юк машинасига жойлаштирилиб, қирғоққа олиб бориб қўйилди.

Фото: National Parks and Wildlife Service

— Мушуклар узоқ вақт давомида сувсиз қолиши мумкин. Бу ҳолатда улар тезда чарчаб, исиб кетади, - дея айтиб ўтди Синдейнинг “Таронга” ҳайвонот боғидаги денгиз сутэмизувчилари бўлими раҳбари Эндрю Ирвин.

Маълумот учун, 19-20 аср давомида янги зеландия денгиз мушуклари уларга қилинган доимий ов туфайли йўқолиб кетиши арафасида эди. Бироқ, ҳозирги кунда жониворларни ҳимоя қилиш ташкилоти ходимлари ва олимлар томонидан уларнинг популяцияси тикланди.