Океаниянинг чекка оролларида қочоқлар вақтинчалик тураргоҳларини ёпишга чақираётган 40 га яқин фаол Австралия парламенти йиғилишини тўхтатиб қўйди, деб хабар бермоқда ABC телеканали.

Акция қатнашчилари матбуотга мўлжалланган галереяларга кириб, “Лагерларни ёпинглар”, “Уларни (қочоқларни) бу ерга олиб келинг”, деб қичқиришган. Охир-оқибат бош вазир Малкольм Тернбуллан бинони тарк этишга мажбур бўлди.

"Биз бу ерда сизлар шафқатсизлик бўйича жаҳон етакчиларига айланганингиз учун йиғилдик!", - қичқиришган намойишчилар.

Телеканал хабарига кўра, тахминан ярим соатдан сўнг хавфсизлик хизмати ходимлари намойишчиларни галереялардан чиқариб юборишга муваффақ бўлишган. 

Маълумот учун, Австралия ўзининг ҳудудига келаётган қочоқларга нисбатан ўта қаттиқ сиёсат олиб бормоқда. Қитъа қирғоқларига бошпана топиш мақсадида келганларга уларни жойлаштиришда рад этилади. Одатда уларни келган мамлакатига қайтиб жўнатишади ёки Науру митти давлатига юборишади.

31 октябрь ҳолатига кўра, Манус оролидаги қочоқларга мўлжалланган марказда 872 киши, Науру оролида эса 390 инсон борлиги маълум бўлди.