Kayak.ru сайёҳлик қидирув хизмати экспертлари ўз лайнерлари бортида бепул симсиз интернетга уланиш хизматини тақдим этувчи авиакомпаниялар номини эълон қилди. Бу ҳақида 30 ноябрь куни компаниянинг матбуот-релизида маълум қилинган. 

Рўйхатга муайян шароитларда мазкур сервисни таклиф қиладиган 3 ташувчи киритилган. Масалан, Emirates самолётлари бортида йўловчилар 10 мегабайт бепул трафикка умид қилишлари мумкин. 

Turkish Airlines бизнес-салонларида учувчи сайёҳлар ҳам интернетга бепул кириш имконига эга бўлишади.  EuroBonus мижозларни рағбатлантириш дастури иштирокчилари Scandinavian Airlines System (SAS)'да бепул Wi-Fi'дан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар. Бундан ташқари, Норвегиянинг Norwegian Air Shuttle компанияси Европа рейсларининг кўпчилигида бепул интернет тақдим этади. 

Kayak.ru маълумотларига кўра, энг арзон интернет Thai Airways International ва «Аэрофлот» томонидан таклиф қилинади.