Мўсулнинг 500 минг аҳолиси ичимлик суви танқислигидан қаттиқ азият чекмоқда. Бу ҳақда Ироқда БМТнинг гуманитар мувофиқлаштирувчиси Лиз Гранд маълумотига асосланиб, “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.

"Қийинчилик билан таом топиб еяётган ярим миллионга яқин шаҳар аҳолиси бугунга келиб сув танқислигига учрамоқда. Бу болаларга, аёлларга ва оилаларга қаттиқ зарба бўлади", — деди Гранд.

Маълумот учун: Мўсулни ИШИД террорчилик ташкилотидан озод қилиш операцияси 2014 йилдан бошланган. Ушбу операцияни Ироқнинг бир неча кучишлатар ташкилотлари билан бирга АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳам олиб бормоқда.