Лондон ICE биржасидаги савдоларда Brent нефть маркаси 4,1 фоизга қимматлашди. Бу ОПЕК аъзолари томонидан бугун нефть олишни вақтинчалик музлатиш ҳақида эҳтимолий қарор қабул қилиниши билан боғлиқ. Маълумотларга кўра, эталон турнинг бир баррели 48,37 долларни ташкил қилмоқда. 

Нефть котировкаларининг ошиши рублга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Москва биржасида бир долларга 64,81 рубль беришган. 

Эслатиб ўтамиз, ОПЕК мамлакатлари сентябрда ишлаб чиқаришни бир кунда 32,5 миллион баррель даражасида қолдиришга келишиб олишди.