Дунё бўйлаб 14 млн.дан зиёд киши ОИВ инфекцияси билан касалланганини билмайди.

Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) ОИВни аниқлаш бўйича ўзини-ўзи тестдан ўтказиш борасида янги қўлланма чоп этилиши муносабати билан маълум қилди.

Айни дамда антиретровирусли терапияни (АРТ) “ОИВ билан касалланган 18 млн.дан ортиқ киши олади ва айнан шунча одам даволаниш имконига эга эмас”, дейилади БССТнинг Женевада матбуотга мўлжалланган хабарида. Унда таъкидланишича, “айни кунда ОИВ бўлган барча инсонларнинг 40 фоизи ўз ҳолатидан хабардор эмас”. 2005 йилдан 2015 йилга қадар ОИВ билан касалланганидан хабардор кишилар сони 12 дан 60 фоизга қадар ошган бўлиб, хаста инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи АРТни олади.

БССТ ОИВга ўзини-ўзи тестдан ўтказиш ускуналарини бепул тарқатишни қўллаб-қувватлайди. У кишиларга уй шароитида ўз ҳолатини 20 дақиқа ичида билиш имконини беради.