Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистондаги сайловларга кузатувчиларни юборишдан расман воз кечди. Бу ҳақда Қирғизистон марказий сайлов комиссиясида "24.kg" ахборот агентлигига маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссиясида тушунтирилишича, ЕХҲТ молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётгани ҳамда кўпчилик кузатувчиларини Ўзбекистондаги президентлик сайловларига юбораётгани сабабли Қирғизистонга кузатувчиларини юбормайди.

Қирғизистондаги сайловларни 150 га яқин халқаро ташкилот кузатади. 

Қирғизистоннинг маҳаллий кенгашларига депутатларни сайлаш ва мамлакат конституциясига тузатишларни киритиш бўйича референдум 11 декабрда бўлиб ўтади.