Эквадор президенти Рафаэль Корреа сешанба куни ўз ҳукуматининг барча вазирларидан истеъфога чиқишларини сўради.

Telegrafo порталининг ўз манбаларига таянган ҳолда таъкидлашича, Корреа бундай илтимос билан Ҳаванага учишдан олдин мурожаат қилган. Куба пойтахтида эса раҳбар Фидель Кастро билан видолашув маросимида қатнашади.

Ҳукуматнинг истеъфосига аниқ нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Бироқ, бу “вазирлар маҳкамасини кислород билан тўйинтириш” мақсадида амалга оширилгани таъкидланди. Янги лавозим тайинловлари Корреа Ҳаванадан учиб келганидан сўнг амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, Корреа сўнгги бора бундай илтимос билан 2014 йилда чиққанди. Ўшанда ҳукмрон партиянинг муниципал сайловларнинг омадсиз натижаси бунга туртки берган.