Ҳозирча Будапештда бўлган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон эртага расмий ташриф билан Чехияга боради. Бу Чехия Республикаси президентининг таклифи билан амалга оширилган жавоб ташрифи бўлади. Asia-Plus нашри шу ҳақида маълум қилди

Ташриф давомида Эмомали Раҳмон ва Чехия президенти Милош Земан ўртасида бир қатор икки томонлама битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. 

2014 йилнинг ноябрида Чехия президенти Милош Земан расмий ташриф билан Душанбеда бўлган. Ўшанда ташриф якунлари бўйича қўшма декларация имзоланган. Шунингдек Тожикистон ва Чехия ташқи сиёсий идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Протокол, икки мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ҳамкорлигига доир Келишув ҳам имзоланган. 

Шундан кейин Милош Земан Эмомали Раҳмонни расмий жавоб ташрифи билан Чехияга боришга таклиф қилган.