Еврокомиссия Европа мудофаа жамғармасини ташкил этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳамжамиятнинг янги хавфсизлик стратегияси доирасида кўзда тутилган.

Бу ҳақда Брюсселдаги матбуот анжуманида иқтисодий ўсиш, рақобатбардошлик ва бандлик масалалари бўйича еврокомиссар Юрки Катайнен маълум қилди.

ЕК матбуот хизматининг хабарига кўра, ЕИ мамлакатларига ҳар йили мудофаа учун 5 миллиард евродан ажратиш таклиф этилмоқда. 

Аввалроқ, Европа Иттифоқи ҳарбий харажатлар ҳажмини кескин оширмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқаганди. Хусусан, ЕИ киберхавфсизлик ва разведка маълумотлари йиғими учун маблағлар миқдорини кўпайтирмоқчи экани маълум қилинди. Бундан ташқари, Еврокомиссия қурол-яроғларнинг трансчегаравий харидини ошириш ниятида.
 
Мудофаа ҳамкорлигини кенгайтиришдан кўзланган асосий мақсад – ЕИнинг ошиб бораётган ҳарбий харажатларидан самаралироқ фойдаланишдир.