"Мегафон" "Вымпелком"га "Евросеть" салонларини ўзаро бўлишиб олиш, брендни эса бекор қилишни таклиф қилди. "Евросеть"ни бўлишиб олиш режалари ҳақида "Ведомости" нашри хабар берди. Нашрда "Мегафон"нинг "Вымпелком"га бу таклифни юборгани таъкидланмоқда. 

Манбага кўра, келишувга оид ҳужжатлар 24 декабрда имзоланиши мумкин. Бироқ компания президенти Александр Малиснинг таъкидлашича, ҳозирча акционерларнинг "Евросеть"ни бўлишиб олиш ҳақидаги келишувига эришилмаган. 

Алоқа операторлари "Евросеть"дан халос бўлишни кўзлашмоқда, зеро унинг бизнеси операторлар вазифаларига зиддир: ритейлернинг асосий даромади телефонлардан, операторларга эса  абонентлар билан шартномалар зарур. 

ОАВ "Евросеть"нинг ажралиш режалари ҳақида биринчи марта октябрь ойи ўрталарида сўз очганди. 

Бугунги кунда  "Вымпелком" ва "Мегафон"га "Евросеть"нинг 50 фоиз (ҳар бирига 50 фоиз) акциялари тегишли.