Ҳаванада Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастронинг хотирасига бағишланган оммавий тадбирга деярли миллион киши келди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Чоршанба куни Кастронинг жасад кули солинган урна орол шарқига, Куба инқилобчиларининг 1959 йил январида босиб ўтган йўли бўйлаб жўнатилади. Куба инқилоби бешиги бўлган Сантьяго-де-Кубада 3 декабрь куни оммавий мотам тадбири ўтказилиши режалаштирилган. 

Куба инқилобининг тарихий етакчиси Фидель Кастро 25 ноябрь куни 90 ёшида вафот этди. Унинг дафн маросими 4 декабрь куни Сантьяго-де-Куба шаҳрида ўтказилади. Мамлакатда 26 ноябрдан тўққиз кунлик миллий мотам эълон қилинган.