Ford’нинг Европа бўлинмаси янги авлоддаги Fiesta хэтчбекининг расмий суратларини чоп этди. У жаҳон премьерасига бир неча соат қолганида пайдо бўлган. Модель Германиядаги махсус тадбирда 29 ноябрь куни кечқурун тақдим этилди.

Тасвирда ST-Line нусхаси йўналишидаги беш эшикли хэтчбекни кўриш мумкин. У анча тажовузкор тўгичларга эга бўлиб, 10 кегайли дискларга эга. Янги авлоддаги моделнинг дизайни ҳозирги “Фокус”ни эслатиб юборади. Бироқ, радиаторнинг тезда кўзга ташланувчи панжараси ва аввалги “Фиеста”га ўхшаш фаралар қолган.

Ford ҳозирча ҳеч қандай техник тафсилотларни ошкор этмади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, янгиликнинг мотор гаммасига уч ва тўрт цилиндрли двигателлар ўрнатилади. 

Тахминларга кўра, Fiesta янги хэтчбеки кетаётган модель платформасини сақлаб қолган ва аввалгидек беш ҳамда уч эшикли вариантларда таклиф қилинади.