Англия футбол ассоциацияси Гарет Саутгейтни терма жамоа бош мураббийлигига тайинланганини эълон қилди. Бу ҳақда ассоциация твиттери хабар бермоқда.

Манбага кўра, мутахассис АФА билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

«Ишга эга бўлдим – бу бир. Энди уни сифатли бажаришни истайман. Ўз лавозимга киришишни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Мухлислар терма жамоадан фахрланиши ва унинг ўйинларидан завқ олиб томоша қилишларини хоҳлайман», — деган Саутгейт.

Гарет Саутгейт бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида 4 та учрашув ўтказганди. Бу даврда жамоа Мальта (2:0) ва Шотландия (3:0) устидан ғалаба қозонган бўлса, Словения (0:0) ва Испания билан (2:2) дуранг натижалар қайд этганди.