Германия контрразведкаси ўз сафида ИШИДга ишлаган жосусни аниқлади. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар бермоқда
  
Журналистларнинг ёзишича, контрразведкада ходимлардан бири охирги йиллар давомида Сурия ва Ироқда жанг қилаётган ИШИД аъзоларига махфий ахборотни бергани аниқланган.

Ҳозир жосус қўлга олинган. У 51 ёшда бўлиб, Германия фуқароси. Жосус айбини тан олувчи кўрсатмалар бера бошлаган ва экстремистларга Германиянинг Кёльн шаҳрида терактлар уюштиришда ёрдам бериш мақсадида ахборот тўплаганини тан олган.