Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятидаги Цитайзэ шаҳар округидаги кўмир шахтасида юз берган ёнғин туфпйли 22 киши ер остида қолиб кетди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Воқеа сешанба куни кечқурун юз берган. Айни дамда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ХХР тоғ-кон саноати соҳаси дунёдаги энг хавфлилардан саналади. Ҳар йили шахталардаги авариялар оқибатида минглаб инсонлар ҳаётдан кўз юмади. Ҳалокатларнинг асосий сабаби – техника хавфсизлигига риоя қилмасликда.