Хитойнинг Bohai Commodity Exchange компанияси очиқ савдоларда Украина қайта қуриш ва тараққиёт банкининг 99,9 фоиз акцияларини харид қилди. Улар давлатга тегишли эди, деб хабар қилади Украина давлат мол-мулк жамғармаси матбуот хизмати.

"Танловда иштирок этиш истагини бир қатнашчи билдиргани туфайли банк бошланғич нархда – 82,8 миллион гривен (3,2 миллион доллар)га сотиб юборилди", - дейилади хабарда.

Жамғарма раҳбари Игорь Билоуснинг таъкидлашича, банкни харид қилиш “хусусийлаштириш жараёнига яна кўпрок хитой компанияларини жалб этиш имконини беради”.

Маълумот учун, банк Украина ҳукумати қарори билан 2003 йилнинг майида ташкил этилган.