Rand Europe компанияси томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, британияликларнинг уйқуга тўймасликлари мамлакат иқтисодига йилига 40 млрд фунт стерлингга (49,7 млрд доллар) тушади.

Аниқлик киритилишича, молиявий йўқотишлар ходимларнинг иш маҳсули пастлиги ёки уларнинг иш жойида вақтида бўлмасликлари билан боғлиқ. Уйқунинг етишмаслиги сабаб мамлакат ҳар йили 200 минг иш кунини йўқотади.
Бундан ташқари, 6 соат ухлайдиганлар билан содир бўладиган ўлим ҳолати кунига 7-9 соат ухлайдиганларга қараганда 13 фоизни кўпни кўрсатган.
Rand Europe компаниясининг катта таҳлилчиси Марко Хэфнернинг маълум қилишича, суткада 6 соатдан кам ухлайдиган британиялик уйқу вақтини 6-7 соатга оширса, мамлакат иқтисоди йилига қўшимча 24 млрд фунт стерлинг фойда олади.