Индонезия пойтахтида 2 декабрга мўлжалланган янги норозилик намойишида хавфсизликни таъминлаб туриш учун 22 минг полициячи ва ҳарбий жалб этилади. Намойиш Жакарта алоҳида пойтахт округи губернатори Басука Чахая Пурнамага қарши ўтказилмоқда, деб маълум қилди миллий полиция расмий вакили Бой Рафли Амар.

“Биз митинг ташкилотчилари билан у “супертинч” ўтишига келишиб олдик. Улар ўз ваъдаларини бажариш учун биз ўз ишимизни бажаришимиз лозим, холос”, - Jakarta Globe нашри полициячи сўзларидан иқтибос келтиради.

4 ноябрь куни ўтказилган аввалги норозилик акциясида губернаторни Қуръонни таҳқирловчи сўзларни ишлатганликда айблашганди. Аввалига тинч руҳда ўтаётган акция, қоронғу тушгач тўқнашувларга олиб келган. Бунда 83 нафарга яқин полициячи ва 5 ҳарбий турли жароҳатларни олди. Полиция томонидан кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилгач, норозилик намойиши қатнашчиларидан бири – кекса киши астма сабаб ҳаётдан кўз юмди.

Полициянинг маълум қилишича, 2 декабрь кунги акцияларда 150 мингга яқин киши қатнашиши кутилмоқда. Бу сафар шаҳар кўчалари бўйлаб юриш тақиқланди: полиция намойишчилар ўтирган автобусларни Миллий монумент олдидаги майдонга қадар кузатиб боради. У ерда эса беш соат давомида митинг ўтказилади.

Маълумот учун, Пурнама Жакарта тарихидаги христиан динидаги биринчи губернатордир.