Intel корпорацияси узоқ йиллар ҳайдовчисиз автомобиллар яратиш билан шуғулланувчи турли компаниялар учун жиҳозлар ишлаб чиқарарди. Эндиликда Intel'нинг ичида автоном автомобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Autonomous Driving Group гуруҳи шаклланди. 

Янги бўлимни компанияда Интернет  буюмлар билан шуғулланувчи бўлимнинг (IoT) собиқ раҳбари Даг Дэвис бошқарадиган бўлди. Унга Delphi компаниясидан Intel'га ўтган Кэти Уинтер ёрдам беради. IoT бўлими билан бундан буён ARM бўлими собиқ раҳбари Том Ланж шуғулланади. 

Intel компаниясининг бу қарори нималарга олиб келиши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Компания ҳар қандай турдаги компьютер жиҳозларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш жабҳасида фаол ишлашда давом этмоқда. 

Шунингдек Intel мутахассислари мобил электроника ва Интернет буюмлар бозорини фаол тадқиқ этишмоқда. Бироқ технологик гигант ҳайдовчисиз автомобиллар каби салоҳиятли бозорни бой беришни истамайди. Унинг бундай машиналарни ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги бўлимни ташкил қилиши айнан шундан далолат беради.