Исроилнинг икки ТВ канали янгиликларни намойиш этиш вақтида азон овози эшитилаётган Ҳарам аш-Шариф тасвирлари фонида яқинда бўлиб ўтган ёнғинлар тўлқини ҳақидаги хабарларни ўқиди. Бу ҳақида Daily Sabah маълум қилди. 

Исроилнинг хусусий 2- ва 10-телеканалларидаги кўрсатувлари тахминан 30 сонияча мусулмон оламининг диққатга сазовор масканлари, жумладан Қуддусдаги Ҳарам аш-Шариф масжиди тасвирлари билан узиб қўйилди. Боз устига экранда тасвирлар билан бирга азон товуши ҳам янгради.

Исроил парламенти масжидларда азоннинг баланд овозда ўқилишига чек қўйишга доир қонун лойиҳасини илк марта овозга қўйиши кутилмоқда. 

Мамлакат аҳолисининг тахминан 17,5 фоизи араблардан иборат, уларнинг аксарияти - мусулмонлар. Араблар яхудийлар жамиятини уларнинг ҳуқуқини камситишда айблашмоқда. 

Исроилнинг Демократия институти бу таклифга қарши чиқди. Амалдорлардан бири ўнг сиёсатчиларни бу масалани кўтариб, хавфли "ўйин"ни бошлаганликда айблади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Исроилнинг Ғарбий қирғоқларида йирик ёнғинлар содир бўлди. Бунинг натижасида юзлаб уйлар ёниб битди, 10 минглаб кишилар эвакуация қилинди.