Жанубий Корея стартапи Kickstarter.com сайтида келаси йилнинг май ойида Wonder Wallet қурилмасини ишлаб чиқариш учун пул тўпламоқда. 

Wonder Wallet йўқолиш ҳақида хабар беришдан ташқари, жуда кўплаб бошқа функцияларни бажариши мумкин. 

Wonder Wallet қурилмасининг асосий функцияларидан бири — кредит карталари ва пулларни сақлаш. 

Wonder Wallet "электрон сиёхлар" технологияси бўйича яратилган оқ-қора экран билан таъминланган (YotaPhone ва бошқа электрон китобларда худди шундай экран қўлланади), унда турли маълумотлар бериб борилади. Масалан, Wonder Wallet смартфон билан Bluetooth орқали уланганда, метро схемаси, жойлашган ҳудудингиз харитаси, бир кунлик жадвал ёки турли тасвирларни акс эттиради. 

Аккумулятор қуввати Wonder Wallet'дан фойдаланиш интенсивлигига қараб уч кунгача етади. Қурилманинг бошланғич нархи - 55 доллар.

Сеуллик ташаббускорлар Kickstarter.com кампаниясининг тугашига 31 кун қолганда 7,2 минг доллар тўплашди.