Қарши давлат университетининг табиий фанлар факультети ўқитувчиси Х.Хазратқуловга университетда ишлаётгани бошқаларни алдашида қўл келди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Х.Хазратқулов миришкорлик (Қашқадарё вилояти) Р.Фақиров ва А.Худойбердиевларга университет табиий фанлар факультетининг кимё йўналишига ўқишга киритиб қўйишни ваъда беради.

Р.Фақиров ва А.Худойбердиевлар домланинг гапларига ишониб, 19 миллион 200 минг сўм пул беришади. Аммо йигитлар ўқишга кира олишмайди. Улар домладан пулларини сўрай бошлашади. Домла эса турли баҳоналар билан уларни алдашга киришади. Шундан сўнг йигитлар бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишади.

СОЖЖДЛҚК департаментининг Миришкор тумани бўлими томонидан мазкур ҳолат бўйича Х.Хазратқуловга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.