«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчилари учлигини санаб ўтди.

«Мен учун энг кучли учлик – бу барселонача трио Месси, Суарес ва Неймар», – дея гапириб ўтган Коутиньо.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик 24 ёшли футболчи ўтган ҳафтада «Сандерленд»га қарши учрашувда жароҳат олиб яқин 5-6 ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги маълум бўлганди.