Ўз даврида «Манчестер Юнайтед» таркибида тўп сурган Криштиану Роналду эски жамоадошлари ичида Рунини алоҳида қўмсаши ҳақида гапириб ўтди.

«У жуда кучли футболчи эди. Мен уни «Питбул» деб чақирардим. Руни фантастик футболчи эди, жуда кўплаб голлар урарди. 

У менга жуда кўп марта кўмаклашган. Уэйн билан бирга тўп сурадиган даврларимни соғиндим. Келажакда у билан яна бир жамоада ўйнаш имконияти бўладими, йўқми билмайман. Балки ажойиб кунларнинг бирида яна битта жамоа сафида ўйнаш насиб қилар», дея Роналдудан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.