Кувайт амири Жобир Муборак ал Ҳамад ас Сабоҳга мамлакатнинг янги ҳукуматини шакллантиришни ишониб топширди. Бу ҳақда KUNA миллий агентлиги хабар бермоқда.

Ҳукумат 28 ноябрь куни сайлов натижаларига кўра, истеъфога чиққан эди. Жараён Кувайт конституциясига мувофиқ одатий тарзда бўлиб ўтади.

Қайта сайланган бош вазир вазирлар маҳкамасини шакллантириши ва номзодларни амирга тасдиқлатиб олиши зарур ҳисобланади.