«Ливерпуль» жамоаси мухлислари Англия лигаси кубогининг чорак финалида «Лидс»га қарши ўйиндан аввал бразилиялик футболчилар иштирокидаги авиаҳалокат натижасида қурбон бўлган бразилиялик футболчиларни хотирлаб, қўшиқ куйлашди. Мухлислар Бразилия байроғини ва «Шапекоэнсе» клуби рангидаги байроқларни тайёрлашиб, «You’ll Never Walk Alone» қўшиғини куйлашган. Шундан кейин «Энфилд» стадионида бир дақиқа сукут сақланган.

«Шапекоэнсе» жамоаси 30 ноябрь куни Жанубий Америка Кубоги финалида Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» жамоасига қарши ўйнаши керак эди. Жамоа футболчилари минган самолёт Колумбиянинг Медельин шаҳри яқинида қулаб тушди. Самолёт бортида 77 киши бўлган. Улар орасида 22 футболчи ва клубнинг ходимлари, шунингдек, 21 журналист ҳамда экипажнинг 9 аъзоси бўлган.

Авиаҳалокатдан 3 нафар футболчи омон қолди (Алан Рушел, Жексон Фольман ва Хелио Сампьер Нето), стюардесса Химена Суарес, журналист Рафаэл Хенцель ва авиатехник Эрвин Тумери. Ҳалокат жойида тирик ҳолда топилган Маркос Данило кейинроқ шифохонада жон берди.