Сунъий равишда синтезланган 115-атом рақамидаги элемент расман “московий” деб номланди. Бу ҳақда Халқаро назарий ва амалий кимё иттифоқи сайтида хабар берилган.

Даврий жадвалнинг 118 элементи эса «оганесон» дея аталди. У россиялик академик Юрий Оганесян шарафига қўйилган.

IUPAC’нинг 28 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида 113 ва 117 рақамли элементларга ҳам янги ном танланди. Улар тегишли равишда «нихоний» ҳамда «тенессий» деб аталди.

Маълумот учун, Халқаро назарий ва амалий кимё иттифоқи олимлар ва кимё саноати вакиллари томонидан 1919 йилда ташкил этилган. Ташкилот сўнгги вақтларда замонавий кимёни илгари суриш ва уни ривожлантириш бўйича тадбирларни ташкил этиб бормоқда.