Германия канцлери Ангела Меркель Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш музокараларини тўхтатилиши юзасидан чиқиш қилди. У бу ҳақда 29 ноябрь куни Христиан-демократлар иттифоқининг Бундестагда бўлиб ўтган йиғилишида айтиб ўтган. Бу ҳақда Bild газетаси ёзмоқда.

Меркелнинг маълум қилишича, давлат тўнтаришига уринишдан сўнг Туркия ҳукумати амалга оширган чора-тадбирлар янги музокаралар ўтказишга имкон бермайди.

Эслатиб ўтамиз, Европарламент депутатлари 24 ноябрь куни Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш музокараларини тўхтатиш бўйича овоз беришган эди. Резолюцияда Еврокомиссия ва ЕИ мамлакатлари вакилларининг Анқара билан бу борада олиб борилаётган музокараларни тўхтатишлари кўрсатиб ўтилган.